Samsung компаниясининг сентябрь бошида тақдим этилган янги Galaxy Note 4 планшетофони 26 сентябрдан бошлаб Жанубий Кореяда сотила бошланади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Бошқа давлатларда ушбу планшетофоннинг сотуви октябрь бошидан бошланиб, ой охиригача эса 140 дан ортиқ давлатда Galaxy Note 4 гаджетини харид қилиш имконияти яратилади.
Galaxy Note 4 планшетофони iPhone 6 смартфонларидан анча олдин тақдим этилган бўлса-да, унинг сотуви Apple смартфонларидан кейинга қолди. Бу вақт мобайнида эса, iPhone 6 смартфонлари сотуви бошлангандан сўнг, уч кун ичида 10 миллион дона сотилди ва янги рекорд натижа қайд этди.
Note 4 гаджети ўтган йил тақдим этилган Note 3 билан бир хил ўлчамда бўлса ҳам, ундан кўра анча яхши хусусиятларга эга. Note 4’нинг Note 3’дан устун томонларини ушбу мақолада ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)