Бугун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг бокс баҳсларига старт берилди, деб хабар бермоқда.
56 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жанг Жиа Вейга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жазоир, Ирландия ва канадалик ҳакамларнинг барчаси 30:27 ҳисобида хитойлик боксчининг ғалабасини таъминлади.
Бугун Ўзбекистоннинг яна икки чарм қўлқоп устаси — Исроил Мадримов (69 кг) ва Элнур Абдураимов (60 кг) ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)