Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг теннис мусобақасида аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари старт олди. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Оқгул бу босқичда камбоджалик Андреа Даравини икки сетда ҳам бир хил — 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув роппа-роса бир соат давом этди.
Энди Омонмуродова учинчи давра баҳсини 26 сентябрь куни ўтказади.
Изоҳ (0)