Норвегиянинг Тромсе шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбекистонлик спортчи вафот этди. Бу ҳақда қатор хорижий нашрларга таяниб, «Кун» хабар берди.
Айни вақтда, блоггер Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, Норвегиядаги мусобақадан сўнг, шахмат бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоси Алишер Анорқулов вафот этган.
Аввалроқ, Echo.Az Сейшел ороллари вакили, 67 ёшли шахматчи пайшанба куни ҳушини йўқотиб, ўзига келмагани, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаганини хабар қилган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон вакили ҳам пайшанба куни, Сейшел ороллари вакилидан сўнг вафот этган. Унинг жасади меҳмонхонадаги хонасидан топилган.
Тромсе полициясининг маълум қилишича, ҳар иккала ҳолатда ҳам ўлим табиий сабаблар билан рўй берган.
Изоҳ (0)