Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган шифохона адашиб, 200 нафар тирик беморларининг вафот этгани ҳақидаги хабарномаларни уларни даволаган шифокорларга жўнатди. Бу ҳақда Австралиянинг Herald Sun нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шифокорлар 30 июль куни Остин шифохонасидан факс орқали аслида тиббий муассасадан аллақачон чиқарилган беморларининг вафот этгани ҳақида хабар олади. Аниқланишича, хабарлар адашиб юборилган бўлиб, беморлар ҳозирда тирик.
Кейинроқ маълум бўлишича, шифокорга у қараётган бемор вафот этганда юбориладиган хабарнома шаблони шифохона ходимларидан бирида стандарт шаблон сифатида сақланиб қолган.
Муассаса маъмурияти электрон тизимдаги хатоликни вақтида аниқлаган. Шифокорлар мижозларининг ўлими ҳақида уларнинг қариндошларига айтишга улгурмай, бўлган воқеадан хабар топган.
Фақатгина бир шифокор беморининг оиласига унинг вафот этганини маълум қилган.
Кейинроқ шифохона раҳбарияти йўл қўйилган хатолик учун узр сўради.
Изоҳ (0)