Машҳур поп-қўшиқчи Рианна Англиянинг «Ливерпуль» клуби акцияларининг маълум қисмини сотиб олиш истагани билдирди, деб хабар берди «Olamsport».
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, қўшиқчига бу таклифни «Челси» клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба берган.
Айни дамда «Ливерпуль» клубининг асосий қисм акциялари америкалик тадбиркор Жон Генрига тегишли.
Маълумот учун, Барбадосда туғилиб ўсган 26 ёшли Рианнанинг йиллик даромади 50 миллион долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)