7 август куни 17:30 да Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 4,1 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.
Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига қараганда, зилзила эпицентри Тошкентдан 234 километр масофада, Наманган шаҳридан 33 км ва Ҳаққулобод шаҳридан 23 км узоқликда жойлашган.
«Тошкент» сейсмомаркази 3,5 баллга тенг бўлган ер ости силкинишлари Тошкентдан 250 км наридаги Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашганини хабар қилди.
Жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.