Техаслик Ариэл Толфри исмли 13 яшар қиз ёстиғининг остида Galaxy S4 смартфонини қўйиб уйқуга кетган ва тунда тутун исидан уйғонган. Афсуски бу аччиқ тутун иси ёнаётган Galaxy S4 смарфонига тегишли бўлган. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Қиз яна ухлашга ётган, лекин тутун исидан қайта уйғонишга мажбур бўлган. Бунгача эса смартфон таниб бўлмас даражада ёниб улгурган.
Ариэл оила аъзоларининг фикрига кўра, смартфон батареясининг алмаштирилгани унинг ёнишига сабаб бўлган. Phonearena.com сайтининг таъкидлашича, батарея Samsung’нинг расмий тасдиқланган маҳсулоти бўлмаган.
Бундай вазиятда Samsung компанияси қизнинг смартфонини алмаштириб бериш, ёнғин таъсир қилган ётоқхона буюмларини янгилашни зиммасига олмайди.
Чунки, Samsung компанияси фойдаланувчиларни «Қурилмани чойшаб, тана, қалин мато ёки ҳаво айланишига таъсир қилувчи исталган нарса билан ўраш, тана жароҳати ёки қурилма сифатининг бузилишига сабаб бўлувчи портлаш ёки ёнғин чиқишига олиб келади», дея огоҳлантиради.
DailyMail’нинг ёзишича, қизнинг отаси Samsung компаниясини айбдор деб билади ва бундай огоҳлантириш сигарет қутисидаги каби катта-катта қилиб ёзиб қўйиш керак, деб ҳисоблайди.
Samsung компанияси эса батарея билан боғлиқ муаммоларни жиддий деб билишини таъкидлаган ва муаммони тўлиқ текшириш учун қизнинг оиласидан ёнган смартфонни компанияга юборишини сўраган.
Шунингдек, Samsung компанияси Толфрилар оиласига ёнган смартфон ва ёнғин сабабли зарар етган буюмларни янгисига алмаштириб беришни таклиф қилган.
Изоҳ (0)