Аргентина терма жамоаси футболчилари Лионель Месси ва Хавьер Маскерано ЖЧ — 2014’да қўлга киритган совринлари ҳисобидан Буэнос-Айресдаги болалар онкология марказига 134 минг доллар ажратди. Бу ҳақда Diario Veloz нашри хабар берди.
Терма жамоа 14 июль куни Аргентинага қайтиб, мамлакат президенти Кристина Киршнер билан учрашди. Учрашувдан сўнг Месси ва Маскерано профессор Хуан Гарраханнинг Миллий болалар онкологик шифохонасига 134 минг доллар ўтказишини маълум қилди. Маблағ футболчиларнинг мундиалдаги иштироки учун берилган мукофот пулидан ажратилди.
ЖЧ — 2014’да аргентиналиклар иккинчи ўринни эгаллагани учун ФИФА томонидан Аргентина футбол ассоциациясига 25 миллион доллар мукофот пули берилди. Бу маблағдан футболчиларга қанчаси теккани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)