Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда 2013/14 мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва Алфредо Ди Стефано мукофотини қўлга киритди, дея хабар беради Stadion.uz.
Португалиялик футболчи рақибларини ортда қолдириб 35 та овоз олган. Иккинчи ўринни эса «АТлетико» ҳужумчиси Диего Коста эгаллаб, у 16 овоз олган. Лионель Месси бўлса еттита овоз тўплаган.
Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда «Реал» сафида Испания кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган эди.
Изоҳ (0)