Шаҳарни трамвайда сайр қилиш ёқимли, аммо кўп ҳолларда трамвай йўллари бўш бўлади. Худди шундай фойдаланилмаётган трамвай йўлларида ҳаракатланувчи шахсий ҳаракат воситаси ҳақида, Gizmodo сайти хабар берди.
Видео 2008 йилда Томас Моравец томонидан олинган. Ундаги ғоя ажойиб ва уни ишлаб чиқиш учун кам вақт сарфланади. Видеода оддий тахтадан қилинган ҳаракат воситаси ёрдамида Словакиянинг Братислава шаҳридаги трамвай йўлида сайр қилиб юрган кишини кузатиш мумкин.
Хабарда таъкидланишича, бундай ҳаракат воситасида ҳаракатланиш худди скейтбордда учиш билан бир хил.
Изоҳ (0)