Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ — 2014 мусобақасида алдаб ўтиш ва голли вазиятлар яратиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди, дея хабар беради Stadion.uz.
27 ёшли футболчи дриблинг ёрдамида 29 марта рақибларидан ўтиб кетган ва рақиб майдонида 19 та голли вазиятлар яратган.
Шунингдек, у тўртта гол уриб, Неймар ва Томас Мюллер билан тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)