«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси томонидан ахборот-комммуникация технологиялари жорий этилмоқда, дея маълум қилади «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари — бош муҳандис Мирҳосил Холматов ЎзАга берган интервьюсида.
Мирҳосил Холматовнинг айтишича, Via.uz сайтида ҳар бир фойдаланувчи ўзи учун керакли бекатга у ёки бу автобуснинг келиш вақтини билиб олиши мумкин. Шунингдек, Тошкент шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг янги интерактив харитаси ишга туширилди.
Мазкур хизмат пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг шаҳар жамоат транспорти йўналишлари ҳақида хабардорлигини ошириш учун мўлжалланган. У шаҳар харитасида танланган йўналиш чизмаси, йўналишдаги кўчалар ва бекатларни акс эттириш имконини беради. Харитада 11 мингдан зиёд компания ва корхоналарга оид маълумотлар ҳамда уларга жамоат транспорти воситасида етиб бориш чизмаси мавжуд.
Йўлкира тўлаш автоматлаштирилган тизимининг амалиётга татбиқ этилиши «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг лойиҳаларидан биридир. Бундай қурилмаларни транспорт воситаси эшикларига ўрнатиш, шунингдек, кондукторларга йўлкирасини йиғиш учун ихчам мосламаларни бериш режалаштирилмоқда. Йўловчи тўловни амалга ошириб, бир марталик чипта ўрнини босадиган чекни олиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)