Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов «Краснодар» сафидаги дебютини гол бил билан нишонлади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Австрияда йиғин ўтказаётган «Краснодар» жамоаси «Қорабоғ» клуби билан назорат ўйинида Одил Аҳмедовнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов мавсум якунида «Анжи» клубидан «Краснодар» клубига ўтган.