Жаҳон чемпионати, нимчорак финали дастлабки учрашувида Бразилия терма жамоаси Чилига қарши майдонга тушди ва оғир кечган учрашувда пеналтилар сериясига кўра рақибини мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунига етди. Давид Луиз 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Алексис Санчес 32-дақиқада мувозанатни қайта тиклади. Шундан сўнг асосий ва қўшимча вақтда ҳам гол киритилмади.
Ўйиндаги асосий драма пеналтилар сериясида бошланди. Катта саҳнага икки жамоа дарвозабонлари Браво ва Жулио Сезарлар чиқди. Бразилияга омад кулиб боқди ва чорак финалга Луиз Фелипе Сколари шогирдлари йўл олди.
ЖЧ–2014 Нимчорак финалБразилия – Чили 1:1 (пеналтилар сериясига кўра 3:2)Голлар: 1:0 – 18 Давид Луиз, 1:1 – 32 Санчес.Бразилия – Жулио Сезар, Дани Алвес, Силва, Давид Луиз, Марсело, Фернандино (Рамирес, 72), Л. Густаво, Оскар (Виллиан, 106), Неймар, Халк, Фред (Жо, 64).Чили – Браво, Хара, Медел (Рохас, 108), Силва, Исла, Мена, Арангис, Диас, Видал (Пиниля, 87), Варгас (Гутеррес, 57), Санчес.Пеналтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.Огоҳлантиришлар: Мена (17), Силва (40), Халк (55), Л. Густаво (60), Жо (93), Пиниля (102), Дани Алвес (105).