Қозоғистоннинг «Актобе» клуби билан шартнома муддати якунига етган Александр Гейнрих Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади. Шартнома муддати икки йилни ташкил қилиши маълум қилинмоқда, дея хабар беради Uff.uz.
Гейнрих иккинчи даврадан бошлаб «темир йўлчилар» сафида иштирок этишни бошлайди.
У 2012 йилнинг ёзида Қозоғистоннинг «Актобе» клубига ўтган. Саша ўтган йили «Актобе» таркибида чемпионликка эришган. Шунингдек, Қозоғистон Суперкубоги соҳибига ҳам айланган.
Изоҳ (0)