Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» спорт марказида 15—19 ёшли қизлар ўртасида илк бор бокс бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Бухоро вилоятининг маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Бухоро бокс спорт клуби томонидан ташкил этилган турнирда мезбонлар билан бирга Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан 14 спортчи қиз етти вазн тоифасида ўзаро куч синашди. Жиззах вилоятидан Эъзоза Норматова, Мафтуна Мелиева, Эмине Шмикова, Бухоро вилоятидан Азизабону Мамирова, Шаҳло Раҳматова ва Моҳинур Намозова ғолибликни қўлга киритди.
Изоҳ (0)