Навоий шаҳрининг архитектура қиёфасини замонавий шаҳарсозлик қоида ва талабларига мувофиқ тубдан яхшилаш, ижтимоий инфратузилмаси ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш ва комплекс жойлаштириш, ободонлаштириш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, қўшимча маданий-ижтимоий иншоотлар барпо этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
– Аҳоли, айниқса, болаларнинг мириқиб дам олиши, ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилмоқда, – дейди Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи директори Баҳодир Ражабов. – Иккита мусиқали фаввора бунёд этилаётгани дам олувчиларга муносиб совға бўлади. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни янгича қиёфада фойдаланишга топшириладиган хиёбон 14 турдаги энг замонавий аттракционлар билан жиҳозланди. Мўжаз ҳайвонот боғи, амфитеатр мажмуаси ва аквапарк хиёбоннинг кўркига кўрк қўшмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда рўй бераётган туб ўзгаришлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси янада кўркамлашиб, одамларнинг турмуш шароити яхшиланиши, маънавияти, маданий савияси юксалишига хизмат қилмоқда.
Шаҳарда кенг кўламли янги қурилишлар, уй-жойларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, уй-жой коммунал, йўл хўжалиги ва транспорт хизмати, сув, электр энергияси, табиий газ таъминотини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Эслатиб ўтамиз, Навоийда 2013 йили 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби тубдан реконструкция қилиниб, Навоий давлат кончилик институтининг кимё-металлургия факультети биноси капитал таъмирланди. 124 хонадонга мўлжалланган 7 қаватли замонавий бино, 3 қаватли савдо мажмуаси барпо этилди.
Изоҳ (0)