Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия ғарбида жойлашган Маниса провинциясидаги кўмир конида содир бўлган ҳалокат натижасида 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: тенгринеwс.кз

Фото: тенгринеwс.кз

30 киши қутқарилган, 11 нафар кончи жароҳат олиб, шифохонага жўнатилган. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, портлаш чоғида ер остида 580 киши бўлган, уларнинг кўпчилиги мустақил равишда ер юзасига чиқиб олган бўлса-да, турли манбаларга кўра, яна 200—300 киши харобалар остида қолган.

Ҳалокат Истанбулдан 250 километр жанубда жойлашган Сома аҳоли пунктида икки километр чуқурликда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра,  кон қулашига қисқа туташув сабаб бўлган. Натижада ёнғин чиқиб, трансформатор станцияси портлаб кетган.

Конга кислород юборилмоқда, бироқ қутқарувчиларга қуюқ тутун ҳалал бермоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?