13 май куни Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт порахўрлик учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум бўлишича, у Қуддус (Иерусалим) мэри лавозимини эгаллаб турган пайтида Holyland турар-жой мажмуаси қурувчиларидан 144 минг доллар, яна бошқа иш бўйича эса 17 минг доллар пора олган.
68 ёшли Ольмерт шунингдек, бир миллион шекел (290 минг доллар) миқдорида жаримага тортилди. Адвокатлар Тель-Авив суди қарори устидан Олий судга шикоят қилмоқчи.
Исроил тарихида энг катта коррупция можароларидан бирига айланган Holyland иши бўйича айблов Ольмертга 2012 йил январида қўйилган эди. Бу иш бўйича яна тўққиз киши айбдор деб топилган, уч киши оқланган.
Изоҳ (0)