2014 йилнинг 2—4 май кунлари Италиянинг Милан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик каноэчилар биттадан олтин ва бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хотин-қизлар ўртасида икки кишилик қайиқда 500 метр масофага ўтказилган пойгада Юлия Сой ва Екатерина Заркова марра чизиғига 2 дақиқа-ю 08,781 сонияда етиб келиб, биринчи ўринни эгаллади. Юлия Сой 200 метр масофага ўтказилган пойгада 51,637 сония натижа кўрсатиб, бронза медаль совриндори бўлди.
Дунёнинг 37 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мусобақада Ўзбекистоннинг 15 нафар спортчиси иштирок этди.
Жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари 15—18 май кунлари Чехияда ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)