Узоқ вақт давомида судловдан яшириниб юрган ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу шахс товламачилик ва бир қатор бошқа оғир жиноятларни содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган.
Интерполнинг Қоҳира шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан тезкор ахборот алмашинуви йўлга қўйилиб, халқаро қидирув доимий назорат қилиб борилди, икки давлат ваколатли идораларининг ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилди. Қидирилаётган шахснинг давлатлараро ҳаракатланиш йўналишлари аниқланди ва унинг Мисрда экани тасдиқланди.
Экстрадиция тўғрисидаги сўров кўриб чиқилгач, Мисрнинг ваколатли идоралари қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор қабул қилди.
Барча зарур халқаро-ҳуқуқий тартиб-таомиллар натижасида қидирувдаги шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди ва мамлакат қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун олиб келинди.
22 июль куни Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинганди. Шу куни халқаро қидирувда бўлган яна бир фуқаро Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани маълум қилинди.
Ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ушбу шахс товламачилик ва бир қатор бошқа оғир жиноятларни содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган.
1 дақиқа ўқиш24 130 кўришлар0 изоҳ22








