Daryo

Жанубий Кореяда 19 нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этиб, яшириниб юрган 110 нафар чет эл фуқароси қидирилмоқда. Ўзбекистон фуқаролари бу рўйхатда иккинчи ўринда турибди.

1 дақиқа ўқиш7 237 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Кореяда хорижда жиноят содир этиб, мамлакат ҳудудида яшириниб юрган 110 нафар чет эл фуқароси қидирилмоқда. Уларнинг 19 нафари Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Бу ҳақда Миллий полиция агентлигига таяниб The Korea Times хабар берди.

Қидирувдаги хорижликлар орасида Хитой фуқаролари (40 киши) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринлардан Ўзбекистон (19), Мўғулистон (17), Вьетнам (13), Қозоғистон (8), Россия (7) ва Қирғизистон (2 нафар) фуқаролари жой олган.

Қидирувдаги хорижликларнинг аксарияти, яъни 47 киши фирибгарликда айбланмоқда. Қолган ҳолатлар вояга етмаганлар ҳуқуқларини бузиш, одам ўғирлаш ва фоҳишалик (29 та), гиёҳванд моддалар савдоси (7 та), ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва тан жароҳати етказиш (ҳар бири 5 тадан) каби қилмишларга алоқадор. Ўзбекистон фуқаролари айнан қайси жиноятларда айбланаётгани номаълум.

Сентябрь ойида Жанубий Кореяда Суриядаги террорчи гуруҳга ёрдам беришда гумонланган тўрт нафар ўзбекистонлик ушланганди. Улар террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборгани айтилмоқда. 

30 ёшлардаги асосий гумондор 2025 йилнинг апрель ойидан бери қарийб саккиз ой давомида БМТнинг террорчилик ташкилотлари рўйхатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳига 6,3 миллион вон (4 600 доллар) қийматидаги криптовалюта юборган. У, шунингдек, худди шу давр мобайнида бу гуруҳдан криптовалюта қабул қилиб олган. Эркак бу маблағга Жанубий Кореяда умумий қиймати 170 миллион вон бўлган 11 дона эски машина ва 2 та экскаватор сотиб олган ҳамда уларни Сурияга жўнатган.

“Ал-Қоида”га алоқадор бўлган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳини 2022 йилда БМТ томонидан террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган. Терговчиларнинг таъкидлашича, гумондорнинг гуруҳ билан расмий алоқаси бўлмаган. У гуруҳ аъзоси бўлган укаси билан боғлангач, ташкилотни қўллаб-қувватлашни бошлаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар