Daryo

Миграция агентлиги собиқ ходими халқаро қидирувга берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Кореядаги ваколатхона раҳбари сифатида ишлаган Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланмоқда.

1 дақиқа ўқиш8 653 кўришлар0 изоҳ5

Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров халқаро қидирувга берилди.

Интерпол маълумотларида келтирилишича, Андижон вилоятида туғилган 35 ёшли Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланмоқда.

Миграция агентлиги матбуот хизматининг “Газета”га маълум қилишича, Азизбек Тоштемиров Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида (2024 йил октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги сифатида қайта ташкил этилган) Кореядаги ваколатхона раҳбари сифатида ишлаган. 2025 йилнинг март ойида турли қонунбузарликлар учун ишдан бўшатилган.

2023 йил май ойида “Kun.uz” Жанубий Кореяга ишга кетиш учун ўтказиладиган EPS-Topik имтиҳонларидаги эҳтимолий қонунбузарликлар юзасидан фуқаролардан тушган шикоятлар ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотларига кўра, аризачилар имтиҳон вақтида айрим номзодлар ўрнига бошқа шахслар киритилганини, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг баъзи ходимлари эса уларга тестдан ўтишда гўёки ёрдам берганини таъкидлаган. Унда Азиз Тоштемиров исми ҳам тилга олинган. 

2025 йилнинг августида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига ноқонуний равишда пул олган Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси ва агентлик марказий аппарати бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилганди. Шундан кейин Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеул шаҳридаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилганди.

2026 йил 14 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион схемани фош этди. Уюшган жиноий гуруҳ Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат бўлган. 



Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар