Рафеда бинти Абдул Азиз Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
22 июль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кўплаб соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2023 йилнинг июль ойидан буён Илхам Туа бин Иллиас ишлаб келаётганди. У 2026 йилнинг июнида ўз миссиясини якунлади.








