Daryo

Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчи Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.

1 дақиқа ўқиш2 126 кўришлар0 изоҳ1

Сербиянинг Ўзбекистондаги тўлиқ ваколатли янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчи Момчило Бабич Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширган.

“Сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигимизни билдирдик. Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Бахтиёр Саидов.

Шу йил июль ойида Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Сербиядаги (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) элчиси этиб тайинланган эди. Элчи Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик протокол раҳбари Бранко Радовановичга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган. Хорижий томон Ўзбекистоннинг Сербияга биринчи элчиси тайинланганини олқишлаб, бу қадам икки томонлама ҳамкорликнинг бутун йўналишига янги суръат бағишлашини таъкидлаган. 

Сербия президенти 4 кун расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Александр Вучич фахрий меҳмон сифатида шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар