Daryo

Қирғизистон 21 тонна тарвузни Ўзбекистонга қайтариб юборди

Тарвузлар “Дўстлик” постида фитосанитария текширувидан ўтказилган ва уларни Қирғизистонга олиб кириш тақиқланган.

1 дақиқа ўқиш84 670 кўришлар0 изоҳ62

Қирғизистон Ўзбекистондан олиб келинган 21 тонна тарвузни ортига қайтариб юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб 24.кг хабар берди.

Тарвузлар 28 май куни “Дўстлик” постида фитосанитария назорати давомида текширилган. Натижада карантин остидаги маҳсулот қадоғида мажбурий маркировка (ёрлиқ) йўқлиги аниқланган. Бу эса Евросиё иқтисодий иттифоқининг карантин фитосанитария талабларини бузиш ҳисобланади. Оқибатда юкни Қирғизистон ҳудудига олиб кириш тақиқланган ва маҳсулот қонунчилик талабларига мувофиқ ортга қайтариб юборилган.

Бу Қирғизистон карантин қоидаларига риоя этилмагани учун Ўзбекистон маҳсулотларини қайтарган биринчи ҳолат эмас:

2025 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан экспорт қилинган 3,5 тонна пистани қайтариб юборган эди. Бунга маҳсулотлар қадоғида мажбурий маркировка бўлмагани сабаб бўлган.

Шу йили экспорт қилинган 21 тонна қовун ҳам қайтарилган. Текширув чоғида қовунлар фитосанитария сертификатида кўрсатилмаган сомон устида ташилган. Таъкидланишича, сомон фитосанитар хавфи юқори бўлган маҳсулотлар қаторига киради. Унинг таркибида бегона ўтларнинг уруғлари бўлиши мумкин.

2026 йил январь ойида эса Қирғизистон салкам 27 тонна пиёзни Ўзбекистонга қайтариб юборган. 26 тонна 978 кг пиёз фитосанитар текширувдан ўтказилган. Керакли фитосанитар сертификат ва юк маркировкаси бўлмагани сабабли маҳсулот ортга қайтарилган.

Март ойида эса 80 минг тупдан ортиқ кўчат Ўзбекистонга қайтариб юборилган. Текширув натижасида Қирғизистонга олиб кирилаётган кўчат навлари импорт қилишга рухсат берилган ўсимликлар рўйхатида йўқлиги аниқланган.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар