Daryo

Қирғизистон 650 кг колбасани Ўзбекистонга қайтариб юборди

Маҳсулот “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пунктида текширувдан ўтказилган. Натижада Қирғизистонга киритишга рухсат берилмаган.

1 дақиқа ўқиш6 009 кўришлар0 изоҳ7

Қирғизистон Ўзбекистондан келган 650 килограмм колбаса маҳсулотини ортга қайтариб юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.

Маҳсулот “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пунктида текширувдан ўтказилган. Натижада Евросиё иқтисодий иттифоқининг ветеринария-санитария талаблари бузилгани аниқланган. Хусусан, маҳсулотларда маркировка йўқлиги маълум бўлган. 

Шу сабабли юкни Қирғизистон ҳудудига олиб киришга рухсат берилмаган. Инспекторлар томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, юк Ўзбекистонга қайтарилган.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон май ойида маркировка йўқлиги сабаб 21 тонна тарвузни ортга қайтарганди.  Январь ойида эса фитосанитар сертификат ва юк маркировкаси бўлмагани учун салкам 27 тонна пиёз қайтарилган. Бу каби ҳолатлар 2025 йилда писта ва қовун билан ҳам кузатилганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар