Daryo

“Равшан Золотой” ҳам халқаро қидирувга берилди

37 ёшдаги Равшан Муҳитдинов мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш, жиноий уюшма ташкил этиш ҳамда безорилик билан айбланмоқда.

1 дақиқа ўқиш20 879 кўришлар0 изоҳ9

Интерпол одамлар орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдиновни ҳам қидирувга бергани маълум бўлди.

37 ёшдаги Равшан Муҳитдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси 3-қисми (мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш) 242-қисм 2-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш), 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан айбланмоқда.

Равшан Муҳитдинов 1988 йилда Тошкентда туғилган. У ёшлигидан Равшан “Золотой” номини олган. Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимов унинг тоғаси экани айтилади. Муҳитдинов тоғаси Ғафур Раҳимовга нисбатан тазйиқлар кучайган даврда оғир жиноятларда айбланган ва мамлакатни тарк этган.

Шу билан бирга, Интерпол “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Дилшод Аҳмедовни ҳам халқаро қидирувга берган. Дилшод Аҳмедов “Ўзметкомбинат”га 2024 йил 16 октябрда бошқарув раиси этиб тайинланиб, 2025 йил август ойида лавозимидан озод этилганди. Ундан аввал у инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар