Daryo

Фото: Эмомали Раҳмон Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев уни шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Биргаликда суратга тушилганидан сўнг икки давлат раҳбарлари музокаралари бошланди.

1 дақиқа ўқиш4 663 кўришлар0 изоҳ5

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 март куни ўтказилган маросимда Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг музокаралари бошланди.

Тантанали кутиб олиш маросимидан лавҳалар
Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26 март куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент-Ҳумо халқаро аэропортида давлати раҳбари кутиб олди. Икки кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бўлажак тадбирлар кун тартибидан Ўзбекистон—Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, бир қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар