Daryo

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога келди

Шавкат Мирзиёев Бухоро халқаро аэропортида Эмомали Раҳмонни кутиб олди. Тантанали кутиб олиш маросимида олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

1 дақиқа ўқиш8 398 кўришлар0 изоҳ3

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун 27 март куни Бухоро шаҳрига келди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди. Тантанали кутиб олиш маросимида олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бухорода етакчилар тарихий обидаларни зиёрат қилади. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон президентининг давлат ташрифи биринчи куни 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26 март куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент-Ҳумо халқаро аэропортида давлати раҳбари кутиб олди. Ташрифнинг биринчи куни олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан сўнг кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этиб, 10 та қўшма лойиҳани бошлаб берди. Давлат раҳбарлари “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концерт дастурини биргаликда томоша қилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар