Daryo

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Суҳбатда минтақадаги кескинлашаётган вазият юзасидан хавотир билдирилиб, низоларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, БААда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

1 дақиқа ўқиш2 573 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 4 март куни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Томонлар охирги кунларда Яқин Шарқ минтақасидаги вазият тобора кескинлашиб, низо ва зиддиятлар авж олаётгани қаттиқ ташвишга солаётганини қайд этди.

Рамазон ойида рўй бераётган бундай нохуш ҳолатлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид эканлиги ҳамда тинчлик-осойишталикка таҳдид солаётган ҳар қандай ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари ушбу мураккаб дамларда Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва яқин ҳамкори бўлган Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ва халқи билан бирдам ва якдил эканини билдирди.

Ҳозирда ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак, уларни ватанига қайтариш бўйича олиб борилаётган чоралар учун алоҳида ташаккур изҳор этди.

Ўз навбатида амирликлар етакчиси ушбу синовли дамларда Ўзбекистон президентининг самимий қўллаб-қувватлагани, кўрсатаётган биродарлик ҳурмати ва ҳамжиҳатлик руҳи учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтганди. Мулоқотда Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилиниб, юзага келган беқарорлик жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилган.

Уммон султони Ўзбекистон етакчисига ҳамжиҳатлик ва бирдамлик туйғулари учун ташаккур изҳор этиб, Масқатга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юқори савияда ўтишига ишонч билдирган.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Президент Кувайт валиаҳдига Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

Президент Кувайт валиаҳдига Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

4-Март, 18:06

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди

16-Январ 2025, 05:10

Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этилиши мумкин

Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этилиши мумкин

16-Январ 2025, 02:35

Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади

Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади

11-Январ 2025, 14:10

БАА етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди

БАА етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди

14-Декабр 2024, 01:43

“Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр” — Шавкат Мирзиёев

“Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр” — Шавкат Мирзиёев

12-Ноябр 2024, 00:26

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13

Андижондаги балиқчилик мажмуаси йилига 2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда

Андижондаги балиқчилик мажмуаси йилига 2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда

23-Сентабр, 19:13