Daryo

“Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр” — Шавкат Мирзиёев

Президент навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади

2 дақиқа ўқиш48 023 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари глобал сиёсат кун тартибидаги энг ўткир ва оғриқли масала – Фаластин муаммосига бағишланган саммитни ташкил этгани учун Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳамда Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон ал Саудга алоҳида миннатдорлик билдирди.
Фото: Президент матбуот хизмати

2023 йили Ар-Риёд шаҳридаги йиғилишдан кейин ўтган вақт мобайнида ушбу уруш кўлами янада кенгайиб, Ливан ҳудудини ҳам қамраб олгани афсус билан қайд этилди.

Президент Фаластин—Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Бугунги саммитда глобал ва минтақа даражасида самарали механизмлар ва аниқ ечимлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилишига ишонч билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва тинчлик музокараларини бошлаш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик кенгашининг доимий эътибор марказида туриши зарурлиги қайд этилди.

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.

Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, Фаластин ва Ливан ҳудудидаги гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Махсус агентлиги доирасида ёрдам кўламини кенгайтириш таклиф этилди.

Давлат раҳбари урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш нияти билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Сўзининг якунида давлат раҳбари мазкур учрашув Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишда катта қадам бўлишига умид билдирди.

Муҳокамалардан сўнг томонлар можаронинг сиёсий-дипломатик ечимини жадал излашга содиқлигини тасдиқловчи қўшма резолюция қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Президент Кувайт валиаҳдига Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

Президент Кувайт валиаҳдига Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

4-Март, 18:06

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

4-Март, 17:10

Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашувлар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашувлар ўтказди

9-Май 2025, 18:15

Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди

Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғи — кисванинг бир парчасини ҳадя қилди

19-Феврал 2025, 23:14

Шавкат Мирзиёев АCWА Power компанияси раиси билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

Шавкат Мирзиёев АCWА Power компанияси раиси билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

14-Декабр 2024, 01:55

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди? 

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди? 

12-Ноябр 2024, 02:08

Ўзбекистонга 2024 йил якунигача Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади

Ўзбекистонга 2024 йил якунигача Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади

11-Ноябр 2024, 22:19

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13