Daryo

Дубайнинг илғор ечимлари Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Дубайда БАА вице-президенти, бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди

1 дақиқа ўқиш6 441 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар самарали бўлгани ҳамда Ўзбекистон-БАА муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаргани юқори баҳоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш каби соҳаларда фаол мулоқотлар ва самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Юқори технологиялар, рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа истиқболли йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

БААдаги шериклар билан Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Дубайнинг илғор ечимларини шаҳарсозлик соҳасига, жумладан, Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани яратиш доирасида жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Томонлар фаол мулоқотни давом эттириш ва амалий шерикликнинг барча йўналишларида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар