Daryo

Британия ҳарбийлари Ироқ осмонида Эрон дронини уриб туширди

Британия мудофаа вазири “вазият жиддий ва тобора ёмонлашиб бораётганини” айтган.

1 дақиқа ўқиш8 033 кўришлар0 изоҳ2

Буюк Британия ҳарбийлари Ироқ осмонида Эрон дронини уриб туширди. Бу ҳақда мудофаа вазири Жон Ҳилига таяниб, Sky News хабар берди.

Мудофаа вазири АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги уруши ортидан Британия Эрон дронларини “йўқ қилаётганини” тасдиқлади. Хусусан, 28 февраль куни дронларга қарши махсус бўлинма Ироқда британиялик ҳарбийлар жойлашган коалиция базасига таҳдид солаётган дронга қарата ўт очган. Жон Ҳили мамлакат “фаол чоралар кўраётганини” маълум қилди.

“Яқин Шарқда мудофаа кучларимизни кучайтирдик. Парвозларни амалга оширяпмиз. Базаларимизга, ҳарбийларимизга ёки иттифоқчиларимизга таҳдид солаётган дронларни уриб туширяпмиз. Вазият жуда жиддий ва тобора ёмонлашмоқда”, деган у.

Британия Кипр ва Қатарга ҳарбий самолётлар юборган, шунингдек, ер устидан бошқариладиган қўшимча радарлар ва дронларга қарши тизимларни жойлаштирган. Дронларни уриб туширишда Typhoon ёки F-35 самолётлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Буюк Британия ҳарбийлари Эронга қарши ҳужумларда иштирок этмаяпти. 1 март куни Эрон минглаб ҳарбийлар ва ўнлаб қирувчи самолётлар жойлашган Кипрдаги Британиянинг авиабазаси йўналишида иккита баллистик ракета учирган.

“Улар бизнинг базаларимизни нишонга олмаганига ишончимиз комил”, деди Жон Ҳили.

​

Шунингдек, у Буюк Британиянинг 300 нафар ҳарбий хизматчиси Баҳрайндаги нишонларга яқин ҳудудда бўлганини таъкидлади.

Исроил ва АҚШ 28 февраль куни Эронга ҳужумларни бошлади, бунга жавобан Ислом республикаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ва Исроилга ракеталар учирди. Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайнда портлашлар қайд этилди.​ АҚШнинг Баҳрайндаги базаси жиддий шикастланди. Минтақа давлатларининг аксарияти ўзининг ҳаво ҳудудини ёпган, бу давлатларга кириш ва чиқиш рейслари тўхтатилган. Дубай ва Кувайт аэропортлари дрон ҳужумига учраган.

Воқеага алоқадор сўнгги янгиликлар ва видеоларни @daryo_live каналида ҳам кузатиб боринг.


Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар