Англия Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Солфорд Сити” жамоасини қабул қилди. “Etihad” стадионида кечган баҳсда “шаҳарликлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув “Манчестер Сити”нинг тўлиқ устунлиги остида бошланди. Учрашувдаги ҳисоб 6-дақиқада очилди. Меҳмонлар ҳимоячиси Алфи Доррингтон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Марк Гехи “шаҳарликлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Инглиз ҳимоячиси Райан Шеркининг узатмасини голга айлантириб, учрашувга якуний нуқтани қўйди — 2:0.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Англия Кубоги
1/16 финал босқичи
“Манчестер Сити” — “Солфорд Сити” 2:0
Голлар: 1:0 — Алфи (6, автогол), 2:0 — Гехи (81)








