Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Солфорд” учрашувида (2:0) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Учрашув давомида Ҳусанов 65 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 52 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 49 таси аниқ манзилга етиб борди — 94 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,1 балл билан баҳолади.
Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:
- Ҳимоявий ҳаракатлар: 11 марта
- Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 3 марта (2 таси муваффақиятли)
- Тозалашлар: 8 марта
- Ерда курашлар: 5 марта (3 таси муваффақиятли)
- Ҳаводаги курашлар: 4 марта (3 таси муваффақиятли)
“Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди — 7,6 балл. Шунингдек, ҳимоячи Жон Стоунс ҳамда Нико Гонсалеснинг ҳаракатлари ҳам 7,6 балл билан баҳоланган. Бен Вудбурн 7,1 балл билан “Солфорд”нинг энг яхши футболчиси бўлди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” Англия Кубоги 1/16 финал босқичида “Солфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлар Алфи Доррингтон (автогол) ҳамда Марк Гехи номига ёзилди.








