Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фазлиддин Эркинбоев Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
-80 кг вазн тоифасида иштирок этган Эркинбоев ярим финалда ҳиндистонлик Анкушга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Фазлиддин Эркинбоев мусобақани бронза медали билан якунлади.
Маълумот учун, Эркинбоев 2025-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, -75 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Осиё чемпионатида эса -80 кг вазнда қатнашиб, барча рақибларидан устун келган. Шунингдек, у 2025-йилги IBA эркаклар ўртасидаги Жаҳон бокс чемпионатида ўрта вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлган.








