Daryo

Наманганга учган 4 та рейс кучли қор ёғаётгани сабаб йўналишини ўзгартирди

Улар Самарқанд ва Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган. Андижонга учган самолёт эса Ўшдаги муқобил аэродромга қўнган.

1 дақиқа ўқиш4 400 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли қор ёғиши туфайли 23 январь куни бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. 

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича:

  • S7 Airlines авиакомпаниясининг Иркуцк—Андижон йўналишидаги S76311 рейси экипажи Ўшдаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:01 да қўнди).
  • Air Samarkand авиакомпаниясининг Жидда—Наманган йўналишидаги 9S5010 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:27 да қўнди).
  • Ural Airlines авиакомпаниясининг Екатеринбург—Наманган йўналишидаги U62963 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:40 да қўнди).
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Самара—Наманган йўналишидаги HY9806 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 04:11 да қўнди).
  • FlyOne Asia авиакомпаниясининг Мадина—Наманган йўналишидаги 7Q4452 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 06:05 да қўнди).

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг соат 9:30 ларда эълон қилинган ахборотида айни пайтда Наманган халқаро аэропорти одатий режимда ишлаётгани билдирилган. 

21 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing 767-300 самолёти техник носозлик туфайли Россиянинг Красноярск шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнгани хабар қилинганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар