Daryo

“Антикоррупция” сайти мухбири 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

У туҳмат, ҳақорат қилиш, товламачилик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатиш каби жиноятларда айбдор деб топилган. Фуқаро 2021 йилда ҳам Жиноят кодексининг тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишни назарда тутувчи моддасида айбли деб топилиб, 3 йилга қамалган.

1 дақиқа ўқиш9 652 кўришлар0 изоҳ7

Фарғонада “Антикоррупция” сайти мухбири Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айбли деб топилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар қилди.

Қайд этилишича, Марғилон шаҳар судида 2026 йил 20 январь куни мухбир бўлиб ишлаган, муқаддам судланган Э.Т.га суд ҳукми ўқилди.

У туҳмат, ҳақорат қилиш, товламачилик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситалари давлат рақам белгилари билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида 3 йил 10 ой, шунингдек, 60,61-моддаларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганини бекор қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Э.Т. тайинланган жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Ушбу шахс 2021 йилда Жиноят кодексининг тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишни назарда тутувчи моддасида айбли деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Фуқаро ўша вақтда “Effect.uz” сайтининг собиқ ҳамда “Taftish.uz” сайтининг амалдаги мухбири бўлган.

“Taftish.uz” ходимлари иши

Аввалроқ ушбу сайт вакиллари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти расмий баёнот берганди.

Жорий йил 16 январь куни соат 11:00 ларда 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев, 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланган.

Бунга 27 нафар фуқаро йўллаган мурожаат, тегишли аризалар, терговга тақдим этилган аудио ва видео ёзувлар, суд экспертиза хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар асос бўлган.

Сайтнинг собиқ раҳбари Ғайрат Абераев ўтган йил август ойида интернет-нашр директори лавозимидан озод этилган. У 2023 йилда ҳам фирибгарлик орқали жами 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар