Daryo

“Taftish.uz” ходимларининг тўрт нафари ушланди

Улар товламачилик, фирибгарликда гумонланмоқда. Туҳмат, ёлғон ахборот тарқатиш жиноятларига алоқадорликлари текширилмоқда.

1 дақиқа ўқиш21 992 кўришлар0 изоҳ11

“Taftish.uz” сайти ходимлари 16 январь куни товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик)ва 168-моддасида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 1988-йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда “Taftish.uz” ходимлари 1992-йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000-йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006-йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998-йилда туғилган Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда уларнинг Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ҳамда 244-4-моддасида (ёлғон ахборот тарқатиш) кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

“Taftish.uz сайти ёпилганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу нашр кундалик фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

“Taftish.uz” веб-сайти 2021-йилнинг 24 мартида ОАВ сифатида давлат рўйхатига олинган. Сайтнинг раҳбари Ғайрат Абераев 2025-йилнинг августида ушбу интернет-нашр директори лавозимидан озод этилган. У 2023 йил ноябрь ойида ҳам фирибгарлик орқали жами 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилганди. Ғайрат Абераев фуқароларни алдаб, сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги канали орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига пулларини олиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар