Daryo

Тошкент вилоятида ички ишлар ходими 10 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди

У ишдан олинган қўриқлаш бошқармаси ходимини хизматга тикланишида ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган.

1 дақиқа ўқиш16 537 кўришлар0 изоҳ2

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ички ишлар ходими 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари сафидан бўшатилган қўриқлаш бошқармаси ходими хизматга тикланиши учун ҳамкасбидан ёрдам сўраган. У эса ўзининг юқори турувчи идораларда ишлайдиган танишлари орқали ходимни ишига қайта тикланишида ёрдам беришини айтиб, 10 минг доллар талаб қилган.

Собиқ ходим Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Тошкент вилояти бўйича бошқармасига ноқонуний ҳолат юзасидан ариза берган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод шаҳрида жойлашган ошхоналардан бирининг ёнида ходим талаб қилинган пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада iPhone телефонларини текширув ва тўловларсиз ўтказиб юбориш учун пора талаб қилган чегара-божхона пост раҳбарига суд ҳукми ўқилганди. Бошқа бир ҳолатда эса Андижонда Ички ишлар бошқармаси ходими ва университет менежери шундай жиноят устида қўлга тушган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар