Daryo

Тошкент вилоятида икки прокурор 25 минг доллар пора олаётганда ушланди

Қўлга олинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларидан бири бўлим бошлиғи экани маълум бўлди.

1 дақиқа ўқиш2 420 кўришлар0 изоҳ3

Тошкент вилоятида икки прокурор пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг доллар пора олган вақтда ушланган.

Улар пул эвазига иккита ишни ҳал қилиб беришни ваъда берган. Биринчиси, судда кўрилаётган жиноят ишини пора бераётганлар фойдасига ҳал этиб бериш. Яъни Зангиота туманида фаолият юритувчи тўртта МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши Зангиота туман судида кўрилаётгани билдирилган. Прокурорлар пул учун мазкур ишни ёпишни ваъда қилган. Пора эвазига берилган иккинчи ваъда — Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан иккита МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб бериш бўлган.

“Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади ДХХ хабарида,

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар