Daryo

Наманганга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

Хитой Халқ Республикасининг Zhongtong bus компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу автобуслар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ҳам иштирок этди.

1 дақиқа ўқиш9 490 кўришлар0 изоҳ7

Наманган вилоятида яна 30 та замонавий автобус фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Наманганда аҳолига қулай транспорт тизими яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Президент раҳбарлигида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштиришга қаратилган топшириқлар ижроси доирасида Наманганга яна 30 та замонавий автобус етиб келди. Бугун Хитой Халқ Республикасининг Zhongtong bus компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу автобуслар тақдимоти бўлиб ўтди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Иштирокчилар янги автобусларнинг техник имкониятлари, йўловчилар, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди. Мазкур автобуслар яқин кунлар ичида энг муҳим йўналишларда ҳаракатни бошлайди ва Наманганда жамоат транспорти хизматини янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига янада самарали, хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Бундан аввал Гулистон шаҳридаги ички йўллар бўйлаб қатновларни амалга ошириш мақсадида 52 та автобус олиб келингани ҳақида хабар берилганди. Улар “Евро-5” стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда табиий сиқилган газда ҳаракатланади. Ҳар бири 65 нафар йўловчини қулай шароитларда манзилига етказишга мўлжалланган ушбу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун махсус пандус ускуналари ва алоҳида ўриндиқлар билан жиҳозланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар