Daryo

Тошкентга мингдан ортиқ электробус ва автобуслар олиб келинади

Октябрда пойтахтга 200 та электробус, 2026 йилда мингта янги автобус келтирилади. Натижада йилига 750 млн нафар йўловчини ташиш имкони яратилади.

1 дақиқа ўқиш2 981 кўришлар0 изоҳ1

2026 йил якунигача Тошкент шаҳрига 1200 та электробус ва турли сиғимдаги автобуслар олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги сенатор сўровига жавобан маълумотлар тақдим этди.

Жорий йил октябрь ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 200 та янги 12 метрли электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Натижада пойтахтда қўшимча тўртта янги автобус йўналишини ташкил этилади.

2026 йилда Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта янги автобус сотиб олиниши кўзда тутилган. Улардан 30 таси ўта катта сиғимли (18 метр), 500 таси катта сиғимли (12 метр), 470 таси ўрта сиғимли (9 метр) бўлган замонавий автобус ва электробуслар бўлади.

“Мазкур автобуслар Тошкент шаҳри йўналишлари тармоғи, аҳоли пунктлари ва янги турар жой объектларидан келиб чиққан ҳолда 48 та йўналишда брутто-шартнома асосида ҳаракатланиши таъминланади. Тошкент шаҳрига келиши кутилаётган янги автобуслар ва электробуслар учун учта замонавий автосаройни йўналишлар кесимида нолинчи масофага яқин бўлган (Янги Тошкент) ер майдонларидан ажратиш режалаштирилган. Юқоридаги мақсадлар амалга ошиши натижасида Тошкент шаҳрида жами 2 891 та автобус ҳаракатланади, ўртача қатнов давомийлиги ўртача 30 дақиқани, йиллик ташиладиган йўловчилар 750 миллион нафарни ташкил этади”, дейилади вазирлик маълумотида.

Бундан ташқари, пойтахтда туризм кўчаларини боғловчи тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспорти йўлга қўйилади. Туризм кўчалари орқали 15 та тунги автобус йўналиши ташкил этилиб, шаҳарнинг аэропорт, темир йўл вокзаллари, метро бекатлари, савдо ва кўнгилочар марказлари, йирик иш жойлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади. Туризм йўналишларининг иш тартиби кечки 22:00 дан 06:00 гача бўлиб, жами 54 та автобус ҳаракатланиши режалаштирилган.

Эслатиб отамиз, 2023 йилда Ўзбекистон Yutong ва КингЛонг компанияларидан жами мингта автобус ва электробусни 210 миллион долларга харид қилганди. 

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар