Daryo

Ўзбекистонда 5 балли зилзила содир бўлди

Зилзила эписентри Тошкентдан 135 км жануби-шарқда.

1 дақиқа ўқиш66 694 кўришлар0 изоҳ42

Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида 6 декабрь тунда ер қимирлаши кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила соат 2:04 да содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра:

  • Магнитуда: 4,5
  • Чуқурлик: 17 км
  • Эписентр: Наманган вилояти, Поп тумани
  • Координаталар: 40.89 Н, 70.75 Э
  • Тошкентдан масофа: 135 км жанубий-шарқда

Ер силкиниши ҳудудларда қуйидагича сезилди:

  • Эписентрда: 5 балл
  • Наманган вилояти: 3 балл (77 км)
  • Фарғона вилояти: 2–3 балл (104 км)
  • Андижон вилояти: 2 балл (129 км)
  • Тошкент шаҳри: 2 балл
  • Сирдарё вилояти: 2 балл (173 км).

Бундан аввал Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 14 ноябрда содир бўлган 3,7 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистонда сезилган эди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар