Daryo

Тайванда 7 балли зилзила кузатилди (видео)

Ер силкиниши Йилан шаҳрида 73 километр чуқурликда қайд этилди.

1 дақиқа ўқиш8 472 кўришлар0 изоҳ2

Тайваннинг шимоли-шарқидаги Йилан шаҳрида 27 декабрь куни кечки пайт 7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Таiwan News хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила тунги соат 23:05 да қарийб 73 километр чуқурликда юз берган. Ер силкиниши пойтахт Тайпейдаги биноларни сезиларли даражада тебратган. Миллий ўт ўчириш хизмати хабарига кўра, ҳозирда етказилган зарар миқдорини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Тайван иккита тектоник плитанинг туташган жойида жойлашган бўлиб, зилзилаларга мойил ҳудуд ҳисобланади. Сўнгги кучли зилзила 2024 йил апрель ойида юз бериб, ер силкиниши кучи 7,5 ва 6,6 магнитудали деб баҳоланган. 2016-йилда ҳам ҳалокатли зилзила қайд этилиб, унда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлган. 1999-йилда содир бўлган 7,3 магнитудали зилзила эса 2000 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар