Daryo

Навоий вилоятида зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 401 км шимолий-ғарбда жойлашгани хабар қилинди

1 дақиқа ўқиш12 140 кўришлар0 изоҳ0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун 2 январь куни соат 09:17 да Навоий вилояти Томди туманида зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари 42,12 градус шимолий кенглик, 64,52 градус шарқий узунлик.

Зилзила магнитудаси М=3,3 га тенг. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 401 км шимолий-ғарбда жойлашгани хабар қилинди.

27 декабрь куни Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 525 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Шунингдек, Тошкентда 23 ноябрь куни 2 балли зилзила содир бўлганди. Ўшанда зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жануби-шарқда жойлашгани хабар қилинган.

Шунингдек, 21 декабрь куни Андижонда 3,3 магнитудали зилзила содир бўлганди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар