Daryo

Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Газли шаҳри ҳудудида, Тошкентдан 506 километр жануби-ғарбда жойлашган.

1 дақиқа ўқиш3 618 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистон ҳудудида 8 ноябрь куни соат 09:14:19 да зилзила содир бўлди.

Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзиланинг магнитудаси 3,2 ни ташкил этган, чуқурлиги 10 километр бўлган.

Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Газли шаҳри ҳудудида, Тошкентдан 506 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Эписентрда силкиниш кучи 3 балл, Газли шаҳрида эса 2 балл атрофида сезилган.

Афғонистонда 2025 йил 3 ноябрь куни содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудларида, хусусан, Сурхондарёда 4-5 балл атрофида сезилиши ортидан аҳолида яна ер қимирлаши билан боғлиқ хавотирлар пайдо бўлганди. Шундан сўнг “Дарё” Сейсмология институти мутахассисидан мамлакатдаги ҳолат ва прогнозлар бўйича маълумот олди.

Маълум қилинишича, Сейсмопрогностик мониторинг республика марказида қўшма прогностика комиссия мавжуд. Бу комиссия Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик ҳолат тўғрисида ахборот беради.

Улар яқинда берган маълумотларга кўра, жорий йил охиригача Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 5 ва ундан юқори бўлган зилзила кутилмайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар