Daryo

“Ўзгидромет” 5 декабрда ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудларни эълон қилди

Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин.

2 дақиқа ўқиш40 561 кўришлар0 изоҳ42

“Ўзгидромет” ” 5 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, жума кун ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” 4—5 декабрь кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди. Прогнозларга кўра, декабрнинг бошларида республика бўйича қиш фаслининг боши учун бир оз илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар